Mualliflar

Феруза Ҳамробоева

Феруза Ҳамробоева (гастроэнтеролог)

1962 йилда таваллуд топган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Терапия факультети илмий кенгаши раиси ҳамда Терапия бўйича аттестация кенгаши, терапия факультети декани.
Терапия ихтисослашган Кенгаш апробация семинари, Неврология ихтисослашган илмий Кенгаши, шунингдек, Европа, Россия гастроэнтерологлар ассоциациялари ва Европа панкреатологлар клуби аъзоси.
Феруза Ҳамробоева ўт йўллари яллиғланишлари (холецистит), ўт-тош касалликлари, жигар ва турли ички хасталикларнинг олдини олиш ва уларни даволашга қаратилган мақолалари билан журналимизда иштирок этади.

Шавкат Омонов

Шавкат Омонов (оториноларинголог)

1963 йилнинг 30 январида Бухоро шаҳрида таваллуд топган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Республика оторинолорингология ассоциацияси ва Украина отолог, отоневролог, отонейрожарроҳлар ассоциациясининг доимий аъзоси.
Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгаши, муаммолар комиссиясининг аъзоси ва жарроҳлик йўналишидаги фанлараро ўқув-услубий комиссия раиси.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли ТСБ, Республика Ички ишлар вазирлигига қарашли Марказий госпиталнинг ЛОР маслаҳатчиси.
Шавкат Омонов журналимиз саҳифалари орқали юқори нафас йўллари касалликларини асоратсиз, замонавий усулда даволаш ва бундай касалликларнинг олдини олиш бўйича аҳолига маслаҳат ва тавсиялар бериб туради.

mavlyanova

Шаҳноза Мавлонова (дерматолог)

1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Тиббиёт фанлари доктори.
Шаҳноза Зокировна – Европа ва Америка Дерматовенерологлар ассоциацияси академиясининг аъзоси, Ўзбекистон Дерматовенерологлар ассоциацияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси аллергологлар ассоциацияси аъзоси.
Республикада нашр этиладиган “Дерматовенерология ва эстетик тиббиёт” илмий-амалий журнали таҳририятининг аъзоси. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Олий Аттестацияси комиссиясининг тиббий – терапевтик Эксперт Кенгашининг илмий котиби ва “дерматовенерология” мутахассислиги бўйича эксперти.
Таниқли олима ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Илмий-амалий дерматология марказининг дерматология бўлими илмий раҳбари ҳамда илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар раҳбари.
Шаҳноза Мавлонова кишилар ўртасида кўп учраётган тери касалликларини даволаш ва профилактикасига оид маслаҳатлари билан журналхонларимизни таништириб боради.

fazilov

Абдуқаҳҳор Фозилов (кардиолог, журналимиз илмий маслаҳатчиси)

1945 йил 21 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Ўзбекистон Республикаси врачлар ассоциациясининг “Фаҳрий тиббиёт ходимлари” билан бирга ишлаш гуруҳининг аъзоси. Тошкент тиббиёт академияси ва Андижон Давлат Тиббиёт институти қошидаги илмий ишларни ҳимоя қилиш бўйича махсус илмий кенгаш аъзоси. Иш фаолияти давомида вилоят, шаҳар раҳбарияти, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Марказий Касаба уюшмаси қўмитаси ва Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирланган. Ҳозирги кунда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти умумий амалиёт врачларини тайёрлаш (УАШ) кафедрасининг профессори.
Абдуқаҳҳор Фозилов умумамалиёт шифокори сифатида аҳоли ўртасида учраётган турли хасталикларни даволаш ва олдини олишга оид мақолалари билан журналимизда доимий иштирок этади.

Гули Шайхова

Гули Шайхова (парҳезшунос)

1951 йил 27 ноябрда Хитой халқ Республикасининг Чугучак шаҳрида таваллуд топган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Гигиена, вирусология, эпидемиология ва инфекцион касалликлар” аттестация ҳайъати аъзоси. Тошкент Тиббиёт академияси қошидаги ихтисослаштирилган “Гигиена ва жамоат саломатлиги” илмий кенгашининг раиси. Экология, одам ва табиат ҳавфсизлиги Халқаро илмий академияси аъзоси.
2000-2001 ўқув йилларида илмий педагогик фаолияти учун “Энг яхши педагог-профессор” унвонига сазовор бўлди. 2001-2002 ўқув йилида Республика “Устоз” жамғармаси танловида иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” биринчи даражали дипломини олган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўздонмаҳсулот» давлат акционерлик компанияси томонидан фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган.
Гулихон Шайхова ҳозирги пайтда Тошкент тиббиёт академияси “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси” кафедраси профессори.
Гули Шайхованинг журналимизда кишилар ўртасида овқатланишни тўғри ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга оид мақолалари чоп этиб борилади.

Бахтиёр Ғафуров

Бахтиёр Ғафуров (невролог)

1946 йил 15 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Таниқли невролог, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Евроосиё тиббиёт фанлари академиясининг академиги.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош неврологи сифатида кўп йиллар хизмат қилган.
Хорижда нашр қилинадиган бир нечта журналларнинг етакчи муҳаррири.
Ўзбекистон ва неврология жамияти Европа Федерацияси бошқармасининг аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси МСБ (медицина санитария бошқармаси)да Бош маслаҳатчи.
Ўзбекистон Республикаси неврологлар уюшмасининг вице-президенти.
Ўзбекистон Республикаси “Соғлиқни сақлаш аълочиси” нишони соҳиби.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Соғлиқни сақлаш ходими” унвонига сазовор бўлган.
Ҳозирги вақтда Тошкент вилоят шифохонасида ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шошилинч неврология бўлими раҳбари сифатида ишлаб келмоқда.
Баҳтиёр Ғафуров турли неврологик ва асаб хасталиклари бўйича доимо журналхонларимизни ўз маслаҳат ва тавсияларидан баҳраманд этади.

Суннатулло Ғаффоров

Суннатулло Ғаффоров (стоматолог)

1971 йилда Бухоро вилоятининг Вобкент туманида таваллуд топган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Олимнинг “Стоматологик асбоб-ускуналар” дарслиги 2006 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Истеъдод” жамғармаси томонидан “Йилнинг энг яхши дарслиги” деб топилган ва 1-даражали дипломга сазовор бўлган. Ҳозирги вақтда Суннатулло Амруллоевич Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 2-стоматология кафедраси профессори.
Суннатулло Ғаффоров тиш хасталикларини замонавий усулда даволаш ва олдини олишга қаратилган мақолалари билан журналимизда доимий иштирок этади.