Jurnal haqida

«Сиҳат-саломатлик» журнали Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг нашри.

1990 йилнинг май ойидан чиқа бошлаган.

Журнал ижодий жамоаси ҳукуматимизнинг аҳоли соғлиғини сақлашга оид фармон ва қарорлари ҳамда шунга доир Давлат дастурларида белгиланган вазифалар асосида иш юритади.

Журнал саҳифаларида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган мақолалар берилади.

Журналнинг асосий мақсади:

Юртимиз аҳолисининг тиббий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳамда касалликларнинг олдини олиш мақсадида олимлар, етук мутахасис ва шифокорларнинг саломатликка оид тиббий маслаҳатлар ва тавсияларини қизиқарли мақолалар шаклида чоп этиш.

Журналнинг фаолияти ҳақида:

Таҳририят муаллифлардан қўлёзмалар, фото-лавҳалар ҳамда расмлар қабул қилиб таҳрир этади ва нашрга тайёрлайди. Материаллар таҳририятда макетлаштирилиб, босмахонага файл тарзида топширилади ва журналнинг чоп этилиши таҳририят томонидан назорат қилинади.

Муассис:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Бош муҳаррир:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири муовини Саидмурод Саидалиев.

Бош муҳаррир ўринбосари:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Гулчеҳра Жамилова.

Масъул котиб: Сарвар Маҳмудов.

Бош ҳисобчи: Умида Якубова.

Обуна ишлари бўйича менеджер: Мавлуда Муҳамадиева.

Дизайнер: Феруза Раҳмонқулова.

Компьютер оператори: Зулфия Абдурашидова.

Бўлимлар:

1) Тиббиёт:

Она-бола соғлиғини муҳофаза этиш;

Касалликларнинг олдини олиш;

Мутахассис шифокорларнинг фойдали маслаҳатлари.

2) Ижтимоий:

Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар ва хабарлар;

Соғлом турмуш тарзи, СПИД, наркомания ва спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекишга қарши тарғибот.

3) Халқ табобати ва тиббий мерос.

4) Маънавий-маърифий мавзу ва дам олиш саҳифаси.

5) Хатлар бўлими.

Журналнинг ташкил этилиши ҳақида:

Республикага танилган олимлар – профессор Рауф Абдуллаев, академиклар – Восит Воҳидов, Жамол Махсумов, Саиджалол Баҳромов, Наби Мажидовлар ташаббуси билан саломатликка оид илк бор ўзбек тилида журнал ташкил этиш ғояси пайдо бўлганди.

Аммо у вақтлар журнал ташкил этиш учун Москвадан рухсат олиниши керак эди. Ўзбек халқи саломатлигини ҳимоя қилиш учун илмий-оммабоп журнал жуда керак деб ҳисоблаган олимларимизнинг эзгу саъй-ҳаракатлари  1989 йилда ижобий натижа берди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1989 йил 1 декабрь 1097-сонли буйруғига асосан «Сиҳат-саломатлик» журнали ташкил этилди.

1990 йил май ойида журналнинг илк сони нашр этилган.

Гувоҳнома: № 0220. 02.02.2007 й. – Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

Гувоҳнома: № 006194. 05.01.2011 й. – М.Улуғбек тумани ҳокимияти.

Манзил:

Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51-уй.

Телефон: (0 371) 268-17-54. Факс:  (0 371) 268-37-08.

Е-mail: sihat@list.ru

Ҳисоб рақами: 20212000000125040001. Ипотека банки Меҳнат филиали,

МФО код: 00423. ИНН: 201282696. ОКОНХ: 87100.

Обуна индекси: 865 – якка обуначилар учун.

Обуна индекси: 866 – ташкилотлар учун.

Шакли: А-4. Саҳифаси 32 бет (рангли муқова билан 36 бет).

Даврийлиги: ҳар ойда – 1 марта (бир йилда – 12 марта) ўзбек тилида чоп этилади.

Қоғоз формати: 60х84 1/8. Ҳажми: 4 босма табоқ. Офсет қоғоз.

Молия манбаи: босмахона, журнал ва таҳририят сарф-харажатлари асосан обунадан тушган маблағ эвазига қопланади.