Nashr etish qoidalari

Мақола тиббий йўналишда, қизиқарли ва мазмунли, тиббиёт мутахассиси ёки шу соҳани пухта биладиган журналист томонидан ёзилиши лозим.

Мақола Word программасида, Times New Roman шрифтида  12-14 кегель катталигада, қаторлар оралиғи 1,5 интервалда, 4 саҳифадан ошмаган ҳолда топширилиши шарт.

Таҳририят мақоланинг мазмунига қараб таҳрир этиш ва қисқартириш ҳуқуқига эга.

Муаллиф таҳрир этилган мақолани ўқиб кўриши ва тасдиқлаши мумкин.

Мақолани таҳририятимизга олиб келишингиз ёки факс ҳамда электрон почта орқали юборишингиз мумкин.

Мақола остида албатта исм-фамилиянгиз тўлиқ ёзилиши ва телефон рақамингиз бўлиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид, шунингдек, сиёсий, диний-экстремистик мавзудаги мақолалар қабул қилинмайди.