Bo‘lim arxivi: Болалар саломатлиги

Сувчечак

Оналар шуни билишлари лозимки, бола баданига тошмалар тошиши сувчечак касаллигининг асосий белгиси ҳисобланади. Улар қоринга, сонга, елкага, кўкракка тошади, кейинчалик танага ва оёқ-қўлларга ёйилади. Дастлаб диаметри 5мм дан 10 мм гача юмалоқ ёки овал доғ кўринади. Кейин унинг ўртасида папула пайдо бўлиб, ичи тиниқ суюқлик билан тўлади. Ушлаб кўрганда, қўлга юмшоқ уннайди. Кейин 1-2 кун ичида тошмалар қурий бошлайди, қатқалоқ ҳосил бўлади. Тошма ичидаги суюқлик хиралашади. Аста-секин бужмайиб, ўрнида чандиқ қолдирмай тушиб кетади.

Тошмалар тошган биринчи кундан бошлаб, 2-3 ҳафта ичида қатқалоқланиб тушиб кетади. Тошмалар қаттиқ танглайга, милк ка, ҳалқумнинг орқа деворига, қизларда жинсий аъзоларга ҳам тошиши мумкин. Тошмалар тошаётганда тана ҳарорати бироз кўтарилиши эҳтимол. Касалликнинг бошланишида ҳарорат 39 даража бўлиши мумкин.

Хавфсиз касаллик ҳисоблансада, сувчечакнинг олди олинмаса, жуда оғир кечади, терида турли асоратлар пайдо бўлади, яъни тери йиринглайди, чипқон чиқади, касалликнинг геморрагик, гангреноз турлари пайдо бўлади. Иккиламчи инфекция қўшилиши натижасида сепсис ривожланади. Сувчечак оғир асорат берганда зотилжам ривожланиб, антибиотиклар билан даволаш қийин бўлади. Шунингдек энцефалит, кератит, нефрит, артрит, гепатит каби асоратлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Davomini o‘qish

Боланинг қулоғи оғриса

Боланинг қулоғи оғриса

Ташқи қулоқ – қулоқ супраси ва ташқи эшитув йўлидан иборат. Ўрта қулоқ – чакка суяги ичида жойлашган бир қанча катакчалардан ташкил топган. Ички қулоқ – янада мураккаброқ бўлганлиги учун лабиринт номини олган. Ташқи эшитув йўли тери билан қопланган ва ташқи муҳит билан бевосита боғлиқ. Меъёрда ташқи эшитув йўлида туклар (сочлар) ва қулоқ кири (сера) мавжуд. Узоқ вақт бассейнда (душда, сув ҳавзаларида) чўмилганда қулоққа сув кириб, ушбу кирнинг “бўкиб қолиши” ва терининг яллиғланишига ёки ташқи диффуз отитга ёҳуд соч пиёзчалари яллиғланишига – қулоқ чипқонига сабабчи бўлади.

Кейинчалик чипқон “пишганда” ёрилади, қулоқдан йиринг келиши ва эшитишнинг пасайиши кузатилади. Агар беморда қандли диабет, аллергия, гижжа, экссудатив катарал диатез, микоз, анемия, рахит, гипотрофия каби касалликлар бўлса хасталик анча оғир ўтиши мумкин. Ташқи отитлар қулоқни кавлаш, ҳашаротлар кириши ва чақиши, куйиш (термик ва кимёвий), совуқ уриши натижаси ҳам бўлиши мумкин.

Касалликнинг олдини олиш учун чўмилгандан сўнг қулоқни яхшилаб сальфетка билан қуритиш даркор ва 3 фоизли борат кислотасидан 4-5 томчини пипетка билан қулоққа томизиб дезинфекция қилиш мақсадга мувофиқ. Қулоқда оғриқ пайдо бўлса оториноларинголог шифокорга мурожаат қилиш зарур. Бурун ва ҳалқумдаги яллиғланишлар бевосита ўрта қулоққа тарқалади. Гўдак болаларда эса ушбу най катталарга нисбатан калта, горизонтал жойлашган ва кенг. Шунинг учун, бурундаги хилт (мишиқ) инфекцияси осонгина ноғора бўшлиғига ўтади. Одатда ўткир ўрта отитлар синуситлар, ОРВИ, ОРЗ, грипп, аденовирус, риновирус, қизамиқ каби юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари (тумов) асорати сифатида кузатилади. Бу касаллик аденоидлар вегетацияси, бурун тўсиғи қийшиқлиги, сурункали тонзиллит туфайли ҳам ривожланади. Ўткир ўрта отитларни даволашда эса ушбу ҳолатни ҳисобга олмасдан чора-тадбирлар кўрилиши самара бермаслиги мумкин. Яъни, аввало бурунни даволаш керак, кейин қулоқни.

Davomini o‘qish

Ларингит

Ларингит

Ларингит – томоқ, аниқроғи, ҳиқилдоқ яллиғланиши бўлиб, у болаларда тез-тез йўталиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан ўткир кечади. Бир ёшдан етти ёшгача бўлган боланинг нозик организми уни ўраб турган муҳитдаги вируслар билан доим ҳам кураша олмайди. Шу сабабли улар ларингит каби шамоллаш касалликларига тез-тез чалинадилар.

Ларингитда бурун-томоқ соҳасига тушган вирус секин-аста бола ҳалқумига ёйилиб, ўша ерда ривожланади, беморнинг овози бўғилиб чиқа бошлайди. Овоз ўзгариши асосан томоқнинг яллиғланиши, овоз бурмаларининг шишиши туфайли содир бўлади. Баъзан овоз бурмалари остидаги бириктирувчи тўқималарининг тўсатдан шишиши натижасида нафас бўғилиб қолиши ҳам мумкин. Агарда нафас олиш шовқинли бўла бошласа, зудлик билан “тез ёрдам” чақиртиринг. Ларингит асосан куз ва қиш ойларида, баъзида ёзда ҳам кузатилади. Кўпинча болалар яхна ичимликларни, музқаймоқни яхши кўриб истеъмол қилишади. Натижада нафас йўли шамоллаб, ларингит келиб чиқади. Ларингит гоҳида овознинг зўриқиши (масалан, ўта қаттиқ товушда сўзлашиш) оқибатида пайдо бўлади. Аксарият ҳолларда бу касалликни турли вируслар, айрим бактериялар, замбуруғлар ва ҳатто чанг ҳам (агар у кўп миқдорда бўлса) вужудга келтириши мумкин.

Касалликнинг ўткир ва сурункали турлари мавжуд. Организмнинг қарши курашиш қобилияти пасайиб, кучли совуққотиш, хонада чанг кўтарилиши, иссиқ ва қуруқ ҳаво, овознинг ҳаддан зиёд зўриқиши, бурундан нафас олишнинг бузилиши ўткир ларингитнинг асосий сабабларидир. Сурункали ларингитнинг ривожланишига одатда доим такрорланадиган ва охиригача даволанмаган ўткир касалликлар, респиратор яллиғланиш жараёнлари, шу билан бирга аллергик жараёнлар сабаб бўлади.

Davomini o‘qish

Маймоқлик

Маймоқлик

Шифокор олимлар кузатишларига кўра, сўнгги йилларда болаларда оёқ кафтидаги туғма нуқсонлар (айниқса маймоқлик) кўп учрамоқда. Аслида бундай ҳолат рўй беришининг сабаблари нимада? Даволаш чоралари борми?

Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтининг “Болалар ортопедияси” бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Аҳрор ЖЎРАЕВ шу саволларга жавоб беради:

– Болалар оёқ кафтидаги нуқсон ирсий ёки генетик муаммолар боис юзага келиши мумкин. Ҳомиладорликда сувсизланиш сабабли боланинг она қорнида нотўғри жойлашиб, сиқилиб қолиши кўпинча туғма маймоқликка сабаб бўлади. Шунингдек, ҳомиладорлик вақтида онанинг турли инфекцион касалликларга чалиниши, кучли депрессия ҳолатида бўлиши, нотўғри овқатланиши оқибатида ҳам ушбу хасталик келиб чиқади. Яъни, нотўғри турмуш тарзи она қорнидаги ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Davomini o‘qish

Туғма ичак тутилиши

Туғма ичак тутилиши

Тошкент педиатрия тиббиёт институти “Госпитал болалар хирургияси ва болалар онкологияси” кафедраси ассистенти, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонаси шифокори, тиббиёт фанлари доктори Жамолиддин САТТАРОВ билан суҳбат.

– Болаларда жарроҳлик талаб этадиган туғма нуқсонлар, жумладан ошқозон-ичак трактининг туғма ичак тутилиши касалликлари ва келиб чиқиш сабаблари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

– Туғма нуқсон деганда, анатомик тузилишнинг бузилиши ва бунинг натижасида аъзо ва тизимлар фаолиятининг издан чиқиши тушунилади. Туғма нуқсонлар хилининг кўплиги ва клиник манзарасининг ҳар хил ёшда турлича кечиши, уларга аниқ ташхис қўйишни қийинлаштиради ва бу жарроҳларни туғма нуқсонларни мукаммалроқ ўрганишга ундайди.

Davomini o‘qish

Мушак гипертонияси

Мушак гипертонияси ва гипотонияси

Мушак гипертонуси (мушак гипертонияси) – мушак тонусининг бузилишидир, бунда мушак тонуси ошган бўлади ва бола туғилиши билан юзага келади. Сабаби, унинг мушаклари ҳаддан ортиқ таранг ва сиқилган бўлади. Гўдакда кўпинча сабабсиз безовталик ва йиғи, уйқу бузилиши, ияк қалтираши кузатилади.

Бола уйқу пайтида ҳам бўшашмайди, қўлларини букиб, кўкрагига маҳкам босиб, оёқларини қорнига олиб бориб, муштини маҳкам сиқиб ухлайди. Гўдакнинг муштини эҳтиёткорлик билан очиш мумкин. Гўдакнинг қўл ва оёқларини букиб-ёзганда яққол ифодаланган қаршилик сезилади. Таянч рефлекси текширилганда бола бутун оёқ кафтига таяниб турмасдан, оёқ бармоқлари учида туради, рефлекс 1,5 ойдан ортиқ вақт давомида сақланиб туради. Меъёрда ушбу рефлекс 1,5 ойларга бориб йўқолиши керак.

Орқаси билан ётқизилган гўдакни қўлларидан ушлаб ўзингизга қарата тортганингизда у қўлларини умуман ёзмасдан, бутун танаси билан эргашиб тортилади. Қорнини кафтингиза қўйиб юзини пастга қилиб кўтарганингизда гўдак бошини танаси билан бир чизиқда ушлаб туради. Бундай болалар туғилишлари биланоқ бошини вертикал ҳолатда ушлаб тура оладилар. Мушак тонусининг ошиши тананинг икки томонида ҳам, шунингдек айрим ҳолатларда эса, фақат бир томоннинг ўзида ҳам кузатилиши мумкин.

Davomini o‘qish

Ясситовонлик

Ясситовонлик

Ясситовонлик болаларнинг таянч-ҳаракат аъзоларида энг кўп учрайдиган касалликлардан бири бўлиб, товон таги узунасига ерга тегиб туриши билан характерланади. Меъёрий ҳолатда, аксинча, товон таги бироз букилувчи ҳолда бўлиши лозим. Ушбу хасталикка болалар 3-4 ёшга тўлганида ташҳис қўйиш мумкин. Негаки, болада маълум вақтгача товон суяклари ҳали қотмаган, кўплаб тоғай тўқималардан иборат, мушак ва пайлар ҳали кучсиз, чўзилувчан, юмшоқ бўлади.

Таянч-ҳаракат аъзолар меъёрда ривожланганда болада 5-6 ёшида товон ўзининг асл ҳолатига келади. Лекин баъзида товоннинг ривожланиши ўзгариб, ясситовон касаллиги келиб чиқади. Ясситовонлик пайдо бўлишида қуйидаги омиллар аҳамиятга эга:

Ота ёки онада ясситовон касаллиги бўлса, бу болага ҳам ўтиши мумкин.

Жуда текис ва пошнасиз ёки жуда учли, жуда кенг, ноқулай оёқ кийим кийганда.

Кўп оғир юк кўтарганда ёки ортиқча вазн (семизлик) туфайли оёқларга ортиқча юк тушганда.

Заиф бўғимларнинг ўта букилувчанлиги ёки рахит туфайли бу касаллик рўй беради.

Davomini o‘qish

Овқатдан заҳарланиш

Овқатдан заҳарланишнинг олдини олинг

Айни ёз ойларида ҳаво исиб, егуликларнинг тез бузилиши кузатилади. Бу эса айниқса ёш болаларда овқатдан заҳарланиб қолиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Чунки сифати бузилган егуликларни болалар билиб-билмай истеъмол қилишади, оқибатда ошқозон иши бузилиши ёки ичак инфекциялари билан касалланишлар рўй беради.

Ёзнинг иссиқ ойлари бошланиши билан қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур:

  • Сақланиш муддати ўтган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг!
  • Кўча-кўйда усти очиқ ҳолда сотилаётган егуликларни харид қилманг!
  • Унутманг, уй шароитида тайёрланган музқаймоқ ва кремли қандолат маҳсулотларининг сифати бузилган бўлиши мумкин!

Овқатдан заҳарланиш айниқса болаларда тез ривожланиб боради ва кўпинча нохуш оқибатлар билан тугайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Davomini o‘qish

Вирусли гепатит

Вирусли гепатит юқишидан эҳтиётланг

Асосан жигар жароҳатланиши билан кечадиган вирусли гепатит зарарланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали болага юқиши мумкин. Бемор тузалгунига қадар уни хонадондаги бошқа болалардан ажратиб қўйиш ва парвариш давомида гигиена шартларига риоя этиш керак.

Тозаликка риоя қилмаслик, яъни овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ҳамда қайнатилмаган сувни ичиш кўпинча вирусли гепатитнинг А ва Е турлари билан касалланишга сабаб бўлади. Касаллик кўпроқ болалар ўртасида учрайди.

Организмга касаллик вируси тушгач, у кўпаяди. Бу давр клиник белгиларсиз кечади ва касалликнинг яширин даври ҳисобланади. Бу давр гепатитнинг А ва Е турларида 3-6 ҳафтагача давом этиши мумкин.

Davomini o‘qish

Болаларда энкопрез

Болаларда ахлатини мунтазам функционал тутолмаслик (энкопрез) чаноқ аъзолари иннервациясининг туғма норасолигида (масалан, орқа мия чуррасида), орқа ва бош мия шикастланганида ҳамда ақли заиф болаларда ва бошқаларда кузатилиши мумкин.

Функционал ахлат тутолмасликка олиб келувчи бир қанча сабаблар мавжуд.

Биринчи сабаб. Беморларда энкопрез, руҳий зўриқиш (қўрқув, ваҳима) ва кайфиятни туширувчи таассуротлар оқибатида юзага келади. Кўпгина беморлар анамнезида кучли изтироб чекиш (яқинларидан бирининг вафоти, бахтсиз ҳодиса, табиий фалокат ва ҳоказо), чекиши ёки сурункали равишда қўрқиш (болаларини калтаклайдиган ота-оналардан ёки бажарилмаган уй вазифасини ҳар дақиқада сўраб қолиши мумкин бўлган ўқитувчидан қўрқиш) туфайли келиб чиқиши аниқланади.

Davomini o‘qish