Bo‘lim arxivi: Ижтимоий мақолалар

Дори-дармон

Дори-дармон: излаган имкон топади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра мутасадди ташкилотлар қаторида Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг иш режасига ҳам бир қатор қўшимча вазифалар киритилди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари, фармацевтика фанлари доктори, профессор Исмат АЗИЗОВ мухбиримизнинг саволларига жавоб бераркан, шундай деди:

– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими фаолиятида ҳам том маънодаги янгиланиш ва ривожланишлар, қолаверса ушбу соҳанинг ҳар бир бўғини ва йўналиши бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан ўта аҳамиятлидир.

Президентимиз Қарорига мувофиқ бошқармамиз ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини қайта кўриб чиқиб, рецептга асосан реализация қилинадиган дори воситаларини рўйхатга киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларга эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янгиланган лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини шакллантириш қоидаларини ишлаб чиқиш каби вазифаларнинг бажарилиши кўзда тутилган.

Davomini o‘qish

Экологик маданият

Экологик маданият юқори бўлса

Дунёга танилган адиб Рауф Денкташ ўз асарида шундай ёзади: “Кундалик ташвишлардан ҳориган кезларингизда атроф гўзалликларидан баҳраманд бўлинг. Ястаниб ётган яшиллик оламига тўйиб боқсангиз, руҳингиз ором олади, ҳаётнинг завқ-шавқини ҳис этасиз…”

Дарҳақиқат, борлиқнинг фусункорлиги кишининг кўзларини яшнатиб, кўнглини яшартиради, вужудига куч-қувват ато этади. Бу эса ўз ўрнида саломатликни мустаҳкамлайди!

Лекин, биз ҳар доим пайқайвермайдиган заҳарли моддалар табиат ҳуснига “доғ” тушираётган бўлса-чи? Оқибатда сув, ҳаво, тупроқ зарарланса… Ахир табиатга етказилган озорлар кишилар саломатлигига хавф солиши ойнадек равшанку. Демак, бундай ҳолатнинг олдини олиш, яъни табиат чиройини асл ҳолича асраб қолишнинг имкони бормикин? Давра суҳбатимиз иштирокчилари шу хусусда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар.

Davomini o‘qish

Маҳорат дарслари

Маҳорат дарслари кадрлар салоҳиятини оширишда муҳим

Юртимизда “Устоз ва шогирд» анъанаси кенг йўлга қўйилиб, бунда ёш мутахассислар амалий тажрибалар сирларини қунт билан ўзлаштиришмоқда. Бугунги кунда ўтказилаётган “Маҳорат дарслари” ҳам тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда қўл келаётир. Айниқса, юртимизда онкология соҳасида иш сифатини яхшилаш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган бир пайтда “Маҳорат дарслари”нинг аҳамияти янада ортди. Маълумки, Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2017 йил 4 апрель) аҳолига кўрсатиладиган ихтисослашган онкологик ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида муҳим бурилиш ясади.

Қарорда онкологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришга доир кўплаб вазифалар қаторида ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, саратонга чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш сифатини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, мутахассислар малакасини ошириш мақсадида ESMO ва UICC каби онкология соҳасидаги дунёнинг етакчи ташкилотларига аъзо бўлиш, чет элнинг етакчи клиникалари ва марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улар билан ўзаро келишув меморандумларини имзолаш белгиланган. Шунга кўра, Россия Федерацияси (Н.Н.Блохин номидаги РОИМ), Ҳиндистон (Bravo Pharma), Жанубий Корея (EWHA Womans University, University of Bucheon), Туркия (LIV Hospital) каби давлатларда тиббий ташкилотлар билан яна 5 та ўзаро келишув Меморандуми имзоланди. Ушбу Меморандумлар доирасида 2016-2017 йилларда Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Туркия, Корея Республикаси, Белгия, Германия мамлакатларидан 14 нафар мутахассис юртимизга ташриф буюриб, мамлакатимиз мутахассислари учун маҳорат дарсларида сабоқ беришди.

Бир қанча муддат илгари Россия Федерацияси онкология илмий маркази ҳамда Ўзбекистон ва Россия онкологлари ассоциациялари ўртасида имзоланган Меморандум доирасида Н.Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий марказидан етакчи онколог мутахассислар делегацияси иккинчи маротаба юртимиз клиникаларида бўлишди. Россия Федерациясининг етакчи онколог мутахассислари Тошкент шаҳридаги онкология муассасаларида маҳорат дарслари ўтишди. Делегацияга МДҲ давлатларининг онкология ва рентгенорадиология марказлари ва институтлари директорлари ассоциацияси Президенти, Н.Н.Блохин номидаги онкология илмий маркази бош директори, Россия онкологлар ассоциацияси раиси, Россия Фанлар Академияси академиги Давидов Михаил Иванович раислик қилди.

Davomini o‘qish

Профилактик дастурлар

Профилактик дастурлар — ишимизда кўмакчи

Жойларда соғлом турмуш тарзини қарор топтирайлик. Аслида соғлом яшаш шартларидан бири санитария (гигиена) қоидаларига амал қилишдан иборат. Ана шундагина кишилар ўртасида турли юқумли хасталикларнинг олди олинади. Тиббиётимиз улкан ривожланиш йўлидан бораётган бугунги кунда маҳалла ва қишлоқлардаги ҳар битта хонадонга тизимли патронаж хизматини пухта ташкил этиш ҳамда аниқ профилактик дастурлар орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ўта муҳим саналади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳар аҳолисига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлаш бўйича раҳбарларнинг соҳавий жавобгарликларини ошириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2017 йил 6 июнь) бу борадаги ишларимиз ривожини тезлаштириш имконини берди. Қарорда Тошкент шаҳридаги оилавий ва туман кўп тармоқли поликлиникалар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Davomini o‘qish

Соғлом насллар

Соғлом насллар миллат эртасининг таянчи

Тиббиётимизда кун сайин янгиланишлар рўй бериб, ўзгаришлар сари муҳим қадамлар қўйилмоқда. Қилинажак ишлар кўп, соҳа тараққиётига оид илмий-амалий изланишлар янада кучайтирилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қатор фармон ва қарорлар мазмунида ҳам бу ўз аксини топаётир.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида (2017 йил 20 июнь) ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизимини янада шакллантириш, профилактика ва касалликларни аниқлаш чораларини такомиллаштириш, аҳолига, шу жумладан минтақаларда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг натижадорлиги, сифати ва ундан фойдаланишни тубдан оширишга оид муҳим вазифалар белгиланган. Хусусан, даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш лозимлиги ҳам айтилган.

Қарорда белгиланган вазифалар асосида ишларимиз режаси кун тартибидаги асосий масалалар қаторига киритилди. Марказимизда бундан кейин ҳам касалликларни даволашда илғор усуллар, юқори технологиялар ва ибратли тажрибаларга таяниб иш кўрилади. Шу ўринда айтиш жоизки, Марказ қошидаги “Оила ва никоҳ” маслаҳат поликлиникасида аёллардаги яллиғланиш касалликлари тезкорлик билан аниқланмоқда.

Davomini o‘qish

Перинатал

Бугуннинг шифокори янада масъулиятли бўлиши лозим

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг бошида соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан ўтказган учрашувида эртанги кунимиз давомчиларини соғлом дунёга келтириш кўп жиҳатдан аёллар саломатлигига боғлиқ эканини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоиз, мустақиллик йилларида акушерлик хизмати амалиётига замонавий перинатал технологиялар киритилди ва перинатал тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тадбирлари кенг миқёсда олиб борилди. Экстрагенитал ва акушерлик патологиялари бўлган ҳомиладор аёлларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдамлар сифати ва самарадорлиги эндиликда янада оширилмоқда.

Санитар авиацияси хизматини ҳам янада жонлантириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Жумладан, вилоятимиздаги туғруққа кўмаклашувчи муассасаларга акушер-гинекологлар ва реаниматологларнинг «Санитар авиацияси» хизмати бўйича уч босқичли тиббий ёрдам кўрсатилаяпти.

Davomini o‘qish

Патронаж

Патронаж ҳамшира учун билим, маҳорат ва касбга садоқат зарур

Истиқлол йилларида мамлакатимиз миқёсида тиббиёт тизимида катта ўзгаришлар рўй бериб, соҳада самарали ютуқларга эришилди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, юртимизда бирламчи тиббий санитария тизимига янада катта эътибор қаратилиб, юртбошимиз томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар соҳага оид бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар орасида Республикамиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган кўп сонли ҳамширалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, иш шароитларини янада яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Шундай экан, инсон саломатлигини асрашда малакали шифокорлар билан бир қаторда маҳоратли ҳамшираларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Уларнинг шарафли ва масъулиятли касбини эъзозлаш, ҳамширалик иши асосларини такомиллаштириш, тизимдаги илғор тажрибани оммалаштириш ишларининг изчиллик билан олиб борилаётгани ҳам бежиз эмас. Чунки бугунги кун ҳамшираси хонадонларга чуқур кириб бориб, уларнинг яқин маслакдошига айланмоқда.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳамширалик ишини ривожлантириш ҳам устувор йўналиш этиб белгиланган. Негаки, бугун нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон тиббиётида етакчи кучга айланиб бораётган ҳамшираларнинг инсон саломатлигини асраш, аҳолига тиббий-профилактика, диагностика, даволаш ёрдами кўрсатишда ҳиссалари бениҳоя каттадир. Шу боис, мамлакатимизда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, жаҳон тиббиётининг илғор ютуқлари билан ҳамқадам иш юритишларига зарур шарт-шароит яратиш масаласи доимий эътиборда. Сабаби, ҳозирга қадар бирламчи тиббиёт тизимида аҳоли саломатлиги профилактикаси учун олиб борилган ишлар айнан ҳамширалар фаолияти билан амалга оширилади. Жумладан, республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқларига асосан патронаж тизими орқали ҳамширалар томонидан биринчи навбатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари бажарилди. Бу жараёнда ҳар бир хонадонга кириб борилди, улар билан мулоқот қилинди ва оила паспорти яратилиб, оила кодлари шакллантирилди. Патронаж ҳамшираларининг тизимдаги фаоллиги натижасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 112-сонли буйруғида белгиланган тадбир ва тиббий кўриклар босқичма-босқич ўтказиб келинмоқда. Айтиш муҳимки, бугунги кунда соҳада патронаж ҳамшираларидан ташқари умумий, операцион лаборатория ҳамширалари ҳамда фельдшерларимиз самарали фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, олдимизда турган вазифалар ҳам талайгина. Хусусан, мазкур касб эгаларининг малакасини ошириб бориш, узлуксиз таълим масалалари бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса ҳамширалар малакасини мустаҳкамлаш ва тиббиётнинг бирламчи бўғинида олиб борилаётган тиббий ислоҳотлар самарадорлигини янада яхшилашдан иборатдир.

Davomini o‘qish

Янги ўқув марказ

Янги ўқув маркази биоинженерларни тайёрлайди

Юртимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида муаммолар ечимига жиддий эътибор қаратилмоқда. Узоқ қишлоқлардаги шифохоналардан тортиб, пойтахтдаги ихтисослаштирилган марказларгача, ҳамма-ҳаммасида янгиланишлар, фаолиятида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Аммо, беморларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш учун малакали шифокорлар ҳамда янги бинолардаги кенг, тоза, қулай хоналар камлик қилади. Ҳозир энг муҳим жиҳатлардан бири, ҳар бир шифохонада замон талабларига жавоб берадиган юқори инновацион технологиялар бўлиши шарт. Чунки, тез ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда оғриқсиз ва самарали даволаш учун замонавий техник аппаратларнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ тиббиёт муассасаларини хорижда ишлаб чиқарилган, юқори брендга эга техник жиҳозлар билан таъминлашга эътибор қаратилди. Аниқ ва пухта режалар асосида, босқичма-босқич, жойларга рақамли аппаратлар ҳамда керакли жиҳозлар ўрнатилди. Шунинг учун, касалликларни ташҳислаш ва даволашда (айниқса, жарроҳликда) электрон техникадан самарали фойдаланаётган шифокорларимиз иш унуми ортди.

Davomini o‘qish

Экология

Атроф-муҳит ораста, ичимлик суви тоза бўлсин

Яшаш жойларимизда яшиллик уфуриб турса, дарахтзорлар кўпайса, гулу гиёҳлар яшнаса, сойларда эса зилол сувлар шарқираб оқса, ҳаво ҳам ўз-ўзидан тиниқлашади, бизга чексиз завқ-шавқ ва саломатлик бағишлайди.

Аммо, табиатга бўлган муносабатимизда кўплаб муаммолар учраб турибдики, бу ҳол биллур ойна юзасига тушган доғ каби кўнгилни хира қилади.

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, экологик аҳволнинг ёмонлашиши сингари аянчли ҳолатларни бартараф этиш аслида осон, бунинг учун биз шу эзгу ишга чин дилдан киришмоғимиз зарур. Худди шундай ўта муҳим вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ва “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида аниқ-тиниқ белгилаб берилган.

Davomini o‘qish

Хусусий сектор

Хусусий сектор: тиббиёт муассасалари фаолиятидаги янгиланишлар

Мамлакатимизда бугунги кунда тиббиёт соҳасига бўлган эътибор ҳар қачонгидан кўра муҳим масалалардан ҳисобланади. Буни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам яққол кўрсатиб турибди. Айниқса, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий самарали тизими йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори республикамиздаги хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятининг янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган ўта муҳим ҳужжат бўлди десак, асло муболаға эмас.

Республикамизда 3 ярим мингдан зиёд нодавлат тиббиёт муассасалари фаолият юритади. Шуларнинг қарийб 40 фоизи стоматология хизмати билан шуғулланувчи, қолганлари консерватив даво усулини қўллайдиган терапевтик ҳамда диагностика йўналишидаги тиббиёт муассасаларидир.

Davomini o‘qish