Bo‘lim arxivi: Тўғри овқатланиш

ГМО

ГМО маҳсулотлари: саломатлигимиз учун хавф борми?

Озиқ-овқатлар билан савдо қилувчи ҳудудлар (бозор ёки дўконлар) да бу кун ҳар биримиз ГМО маҳсулотлари билан тез-тез тўқнаш келамиз. Бир хил ҳажмдаги сариқ ёки зарғалдоқ помидорлар, терисида нуқтадек доғи йўқ йирик олма ва ноклар, хуллас шунга ўхшаш бошқа хил мева-сабзавотлар, турли дон-дунлар… Бариси бенуқсон, бир-биридан чиройли! Ўйлаб қоламиз. Улар табиий ҳолда етиштирилганидан нимаси билан фарқ қиларкин?

ГМО (гени модификацияланган организм), яъни генетик таркибини ўзгартириш йўли билан ҳосил қилинган янги ўсимлик ёки ҳайвон организмлари, шунингдек улардан истеъмол учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларидир. Янаям аниқроқ айтганда, бирор хил маҳсулотга бегона геннинг кўчириб ўтказилиши туфайли янги хусусиятларга эга бўлган организмнинг келиб чиқиши ГМО ҳисобланади.

Гени модификацияланган организмлар яратиш учун аввало бирор хусусиятли (масалан совуқ иқлим шароитида яшовчи) ўсимлик ёки ҳайвон турининг ген таркибидан керакли ген ажратиб олиниб, у бошқа бир организм геномига ўрнатилади. Натижада совуқ урмайдиган, шунингдек ташқи жиҳатдан кўркам ва таъми ўзгача у ёки бу ўсимлик нави юзага келади. Мана шу усул билан оддий қулупнай ген тизимига Арктика шароитида яшовчи балиқ генидан ўтказилиб, унинг қаҳратон қишда ҳосил берадиган нави яратилган. Лекин балиқ гўштига нисбатан аллергияси бор одам юқоридагидек усулда яратилган мевадан еганда аллергик ҳолат кузатилиши мумкин.

Davomini o‘qish

Тўғри овқатланиш

Тўғри овқатланиш — соғлом ҳаёт асоси

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Валеология» кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат ИРГАШЕВ билан суҳбат.

– Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, тўғри овқатланиш масаласи ҳозир бутун дунёда ижтимоий муаммога айланиб бораётган экан, нима учун?

– Озиқ-овқат маҳсулотларида, ҳатто сабзавот ва мевалар таркибида зарурий витаминлар ва микронутриентлар миқдори аввалга нисбатан жуда камайиб кетмоқда. Мисол учун, охирги эллик йил ичида олма таркибида бета каротин миқдори 41 фоизга, бананда 57,4 фоизга, апельсинда 89,5 фоизга, шунингдек, олма таркибида витамин С 42,5 фоизга, карамда калий миқдори 58 фоизга, темир моддаси 81 фоизга, магний ва фосфор 84 фоизга, кальций 85,7 фоизга камайган. Бунга одамларнинг гоҳида шошиб, нотўғри овқатланишини ҳам қўшсак танамиз ўзлаштириши керак бўлган фойдали озиқлар миқдори яна анчага камаяди.

Қисқа қилиб айтганда, кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотларда озуқалик қиймати пасайиб бормоқда. Улар организм эҳтиёжини қондира олмаётганлиги сабаб қувватсизлик туфайли келиб чиқадиган касалликлар кўпайиб бормоқда…

Davomini o‘qish

Холестеринга қарши маҳсулотлар

Холестеринга қарши маҳсулотлар

Организмдаги турли тўқималар ва асосан қон-томирлар деворларини баъзан холестерин қатламлари (яъни паст зичликдаги липопротеидлар) қоплаб олади. Шу туфайли қонда холестерин даражаси ортиб одамнинг умумий аҳволига жиддий таъсир кўрсатади ва аксарият ҳолларда инсульт, миокард инфаркти, тромбоз сингари жиддий хасталикларни юзага келтиради.

Холестериннинг қондаги миқдорини камайтириш учун аввало тўғри овқатланишни йўлга қўйиб, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш лозим. Масалан, помидор таркибидаги қизил пигмент (ликопин) нинг атиги 25 миллигрмми қондаги зарарли холестериннинг ўндан бир қисмини йўқотади. Бунинг учун қиш ойларида кунига бир стакан помидор шарбати ичиб турилса ҳам бўлади.

Саримсоқ таркибидаги аллиин моддаси холестеринга қарши кучли таъсир кўрсатади. Яъни, саримсоқни кесганда, эзганда ёки чайнаганда аллиин аллицинга айланиб, томирларни тиқилмалардан тозалайди.

Davomini o‘qish

Донларнинг фойдаси кўп

Донларнинг фойдаси кўп

МОШ. Оқсил ва темир моддасига бой бўлган мош овқат ҳазмини яхшилайди, ичакларни тозалайди, буйрак фаолиятини рағбатлантиради. Таркибида фосфор сероблиги боис хотирани мустаҳкамлайди, асабларни тинчлантиради, стрессларни бартараф этиб, ақлий қобилият ва кўз нурини оширишга ёрдам беради. Қувват манбаи ҳисобланган мош юрак, қон-томир фаолиятига ижобий таъсир этиб, артериал қон босимини туширади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. У сийдик ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Ич бузилишида, турли заҳарланишларда (масалан, қўзиқориндан заҳарланганда) мошли таомларни кўп ейиш керак. Чунки мош антиоксидант ва антисептик маҳсулотдир. Мошли таомларни севиб истеъмол қилувчиларнинг териси соғлом, майин, ажинлардан холи бўлади.

Davomini o‘qish

Шакар кўп истеъмол қилинса зарар

Шакар: кўп истеъмол қилинса кони зарар

Шакарни ишлаб чиқариш дастлаб Ҳиндистонда бошланган. Кейинчалик Арабистон орқали Рим империясига олиб келинган, XI асрда шакарни Русияга келтиришган. Бизнинг аждодларимиз шакарқамиш шакарини илк бор татиб кўришганига 150 йилдан ошди. Энг аввало шакар шакарқамиш шарбатидан олинган, кейинчалик эса уни қанд лавлагидан тайёрлайдиган бўлишди. Ҳазирги кунга келиб жаҳонда шакарнинг 40 фоизи қанд лавлагидан ва 60 фоизи шакарқамишдан олинмоқда.

Хўш, шакарнинг организмга қандай фойдалари бор? Бу маҳсулот энергия манбаи, у организмда глюкозага айланиб энергия учун сарфланади. Жисмоний зўриқишларда, айниқса куннинг иссиқ ёки совуқ кунларида далада оғир меҳнат қилиш, спорт билан шуғулланишда шакар истеъмол қилинса энергияга бўлган эҳтиёж тезда бартараф этилади. Ақлий меҳнат билан машғул кишиларда ҳам бош миянинг углеводларга бўлган эҳтиёжи ортади ва бундай вақтда шакар истеъмол қилиш орқали уни қондириш мумкин. Шакар кайфиятни кўтарувчи гормон (серотонин) ишлаб чиқилишини рағбатлантиради ва бош мия ҳужайраларнинг озиқланишини таъминлайди.

Davomini o‘qish

Оқсилга бой дуккаклилар

Оқсилга бой дуккаклилар

Инсоннинг соғлом ўсиб, улғайиши ҳамда жисмоний ва ақлий қобилияти ривожланиши кўп жиҳатдан қандай овқатланишига боғлиқ. Оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ва витаминлар кундалик истеъмол таомлари орқали организмга сингиб, танага қувват беради, тўқима ва ҳужайраларнинг янгиланиши учун замин яратади. Бунда зарур моддаларнинг етишмаслиги ҳам, кўплиги ҳам нохушликларга олиб келади. Масалан овқатда оқсиллар тақчил бўлса, янги ҳужайра ва тўқималар ҳосил бўлиши қийинлашади, ёғ ва углеводларнинг меъёридан камлиги энергия ҳосил бўлишини чеклайди, витаминлар ва маъданли моддалар етишмаслиги биокимёвий ва физиологик жараёнларни издан чиқаради. Озиқ моддаларнинг керагидан зиёд истеъмол қилиниши эса ортиқча вазн тўпланиши ва у туфайли юзага келадиган хасталиклар (қон босимининг кўтарилиши, қандли диабет, атеросклероз ва бошқалар)га олиб келади.

Davomini o‘qish

Клетчаткалар

Клетчаткалар

Клетчаткасиз овқатлар ҳазм қилиш йўлидан чиқиб кетгунига қадар 3-5 кун ичида сўрилади, клетчаткага бой овқат эса бу йўлни “тезроқ” босиб ўтади ва айни пайтда ичакларни тозалайди. Ўсимлик озиқлари клетчаткага бой, ҳайвон маҳсулотларида (шунингдек консерваланган ва қадоқланган егуликларда) эса улар деярли бўлмайди, шунинг учун мева-сабзавотларни янгилигида мунтазам истеъмол қилиш ёки уларнинг шарбатларини ҳар куни овқатланишдан 30-60 дақиқа олдин ичиб турганингиз маъқул.

Овқат билан бирга дағал, яъни эримайдиган клетчатка мунтазам тушиб турадиган бўлса, организмда қувват ортади, шундан сўнг меъёрдаги ичак флораси ферментлари ёрдамида касаллик қўзғатувчи микроблар ва вируслар нобуд бўлади.

Davomini o‘qish

asparagin

Аспарагин мия учун фойдали

Монреаль университети ва Сэнт-Жюстин госпитали олимларининг аниқлашича, ҳайвон маҳсулотлари инсон мияси фаолияти учун ижобий таъсирга эга экан.

Масалан, гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек, тухум таркибидаги аспарагин аминокислотаси мия ҳужайраси яхши ишлашини таъминлайди.

Davomini o‘qish

Ичимлик суви

Ичимлик суви оздирадими?

Европа олимлари оддийгина ичимлик суви ортиқча вазндан қутилмоқчи бўлганларга беминнат ёрдамчи эканлигини яна бир бор исботладилар. Унга кўра диетологлар америкалик кўнгиллиларнинг овқатланиш одатларини ўрганиб чиқдилар. Ҳар бир иштирокчидан икки кун давомида истеъмол қилган нарсаларини санаб бериш сўралган.

Davomini o‘qish

anemiyada-ovqatlanish

Камқонлик профилактикаси

Камқонликка учраган беморлар махсус парҳез овқатларни истеъмол қилиб туришлари керак. Уларнинг айримлари ҳақида билиб олганингиз маъқул.

Товуқ гўшти ва сабзавотли салат. Қайнатиб пиширилган товуқ гўштининг юмшоқ, терисиз жойлари олинади. Бодринг сомонча қилиб тўғралади, помидор ҳалқа шаклда, кўкпиёз ва ошкўклар майда қирқилади.

Тайёр маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилгач, устидан бироз қаймоқ қуйилади. Бу салат оқсил, ёғ, углеводларга бой ҳисобланади.

Davomini o‘qish