Bo‘lim arxivi: Оналар мактаби

Ҳар бир бола ижодкор

Ҳар бир бола — ижодкор

Фарзандини бирон тўгарак ёки қўшимча дарсларга олиб бормайдиган ота-онани бугунги кунда топиш мушкул. Боғча ёшидан бошлаб мактабга тайёрлов курсларида уларга турли тилларни, математиканинг бошланғич маълумотларини ўргатмоқчи бўламиз. Аммо боланинг ҳар томонлама ривожланиши учун таълим жараёни хилма-хил бўлиши, айниқса, мактабгача таълим даврида кўпроқ ижодий ишларга эътибор қаратиш кераклиги ёддан чиқмаяптимикин?

“Айболит”, “Бармалей”, “Телефон” каби эртак шеърлари билан ҳозиргача болалар қалбидан жой олиб келаётган рус адабиёти вакили Корней Чуковский ўзининг “Иккидан бешгача” номли асарида шундай ёзади: “Болаларнинг ҳаммаси иккидан беш ёшгача қай йўналишда ижод қилмасин, катталарни ҳайратга солувчи натижаларга эришади. Беш ёшдан кейин эса асл иқтидорларини намойиш эта бошлайдилар… шунингдек, улар билган, пухта эгаллаган билимларини намойиш этиш билан мақтанишни хуш кўрадилар. Бу бола “мен”ини ўстиришнинг ягона усулидир”.

Бола ижодкор бўлиши учун нималар керак? Аввало кичкинтой ички оламини бойитишни театрсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Фарзандингиз боғчадан қолган кун: “Эҳ, бугун театр бор эди-ку!” деса ажабланманг. Театрнинг тарбиявий, эмоционал кучи беқиёс. Чарчаб инжиқлик қилмаслиги ва театр ҳақидаги биринчи таассуроти йўққа чиқмаслиги учун ёшни ҳисобга олиш зарур. Уч ёшли бола бир соатга мўлжалланган саҳна кўринишларини кузатишга жисмонан ва руҳан тайёр саналади. Унгача қўғирчоқлар ва қўлбола ясалган ҳайвончалар ёрдамида уйда ўзингиз 15 дақиқалик қисқа эпизодлар ташкил этинг. “Хонаки театрлар” ҳақиқий театр даргоҳига олиб боришга болада қизиқиш уйғотади. Театр боланинг дунёқарашини кенгайтириб, сўз бойлигини орттиради.

Davomini o‘qish

Farzand tug'ilganidan so'ng

Фарзанд туғилгандан сўнг…

Боланинг дунёга келиши оила ва жамият учун жуда қувонарли ҳол. Бироқ энди катталар бу “жажжи инсон”нинг ҳаётдаги ўрнини белгилашлари зарур. Масалан, унинг илк ҳужжатларини тайёрлаш ва гўдакнинг меъёрий яшаши учун барча ҳатти-ҳаракатларни қонун доирасида бажармоқ керак. Ёш оналар бу хусусда етарлича маълумотга эга бўлганлари маъқул.

ФҲДЁ (фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш) идоралари томонидан туғилганликни қайд этишда махсус қонун ҳужжатлари, масалан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”, “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома, ҳамда амалдаги бошқа қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб иш кўрилади.

Davomini o‘qish

bolani-to'g'ri-parvarish

Тўғри парваришланса, соғлом ўсади

Тошкент шаҳридаги 44-оилавий поликлиника бош шифокори, Соғлиқни сақлаш аълочиси, олий тоифали педиатр, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муқаддас Раҳматуллаева билан суҳбат:

 – Болани овқатлантиришда нималарга эътибор қаратилиши лозим?

– Биринчидан, оналар болани тўғри овқатлантиришлари керак. Иккинчидан, айниқса илиқ-иссиқ кунларда болага кўпроқ сув бериш лозим, бу терлаш туфайли организм йўқотган суюқлик ўрнини тўлдиради. Учинчидан эса ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини олиш мақсадида шахсий гигена қоидаларига риоя этиш алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки ўткир меъда-ичак инфекциялари билан касалланиш 5 ёшгача бўлган болалар орасида 65-70 фоизни ташкил қилади.

Davomini o‘qish

suvsizlanish

Сувсизланиш — жиддий ҳолат

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсияларига кўра кўкрак сути балан парваришланаётган болалар 6 ойлик бўлгунларича уларга сув ичирмаса ҳам бўлади. Чунки барча керакли суюқликни гўдак она сутидан олади. Сунъий аралашмалар бериб боқилаётган болага овқатланишлар оралиғида 20-30 миллилитр (бир ошқошиқ) сув бериш мумкин.

Кўпчилик оналар “Чақалоққа қанча сув ичириш керак?” деб сўрашади. Айтиш жоизки, бунда гўдак организмининг сувга эҳтиёжи ҳам ҳисобга олинади. Демак, соғлом гўдакка сувни мажбурлаб ичириш керак эмас. Ўзи қанча ҳоҳласа шунча ичсин, лекин меъёрдан ошмасин. Овқатлантириш ўрнига сув бериш ҳам нотўғри. Бола очлик ва чанқоқ ҳиссини адаштирмаслиги лозим.

Davomini o‘qish

bola-maktabga-tayyormi

Ўқув даври яқин: бола мактабга тайёрми?

Фарзанди бу йил мактабга чиқадиган ҳар бир ота-онани айни кунларда ташвишу ҳаяжонлар қамраб олган. «Болам мактабда қийналиб қолмасмикин?» деган ўй уларнинг хаёлидан кетмайди.

Унутмаслик керакки, анча илгарироқ мактаб даврига психологик жиҳатдан тайёрланган ўғил-қизларгина бошланғич синфдаёқ дарсларни осон ўзлаштиришади, ўқувчилик ҳаётига тез мослашадилар, қийинчиликларга дарров кўникишади.

Демак, ҳар бир ота-она ўқув йили бошланмасидан олдин уйда бола билан ўзаро суҳбатлар олиб бориши ва фарзандининг мактабга чиқиши билан боғлиқ бир қанча вазифаларни амалга ошириши зарур бўлади.

Davomini o‘qish

go'daklar-kosmetikasi

Гўдаклар косметикаси

Мутахассис шифокор Барно Тошмуҳамедова тавсиялари:

Бир ёшгача бўлган гўдаклар, айниқса янги туғилган чақалоқнинг териси ўта майин, катта одамникига қараганда 2- 3 марта юпқа бўлади. Ҳимоя вазифасини ўтаётган шу майин териси ҳар хил ташқи нохуш таъсирлардан тез шикастланиб қолиши мумкин. Шунинг учун, косметик воситаларни қўллашда ҳам эҳтиёт бўлиб, баъзи бир нарсаларни билиб қўйганимиз яхши.

Davomini o‘qish

kichkintoy

Кичкинтойнинг кун тартиби

Гўдак ҳаётида кун тартиби алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу жараён унда дастлаб шартли ва кейинчалик шартсиз рефлексларни вужудга келтиради. Уйқуси, уйғоқлиги, эмизиш ва чўмилтириш амалларининг маълум тартибда кетма-кет бажарилиши туфайли чақалоқнинг кун тартиби оқилона тақсимланади.

Davomini o‘qish

bolaga-oyoq-kiyim-tanlaymiz

Болага оёқ кийим танлаймиз

Боланинг оёғи остида – рефлексоген нуқталар – организмнинг нафас олиш тизими, юрак-қон томирлари тизими ва бошқа аъзолар билан алоқадор бўлади. Шу сабабли боланинг тўғри қадам ташлаши ва унинг ривожланиши ана шу аъзоларга, ҳатто бутун организмга таъсир қилади.

Davomini o‘qish

chaqaloq-massaj

Гўдакларда уқалаш (массаж) муолажаси

Гўдакда дисплазия, бўйин қийшиқлиги, яссиоёқлик, тос суякларидаги туғма нуқсонлар аниқланган бўлса, уқалаш энг яхши даво чораси ҳисобланади. Аксарият янги туғилган чақалоқларда гипертонус, оёқ ва қўл бармоқларининг букилишида муаммолар каби неврологик хасталиклар кузатилганда, педиатр томонидан даволовчи уқалаш тавсия этилади ва бундай муолажалар уқаловчи ҳамшира томонидан амалга оширилиши лозимлигини унутмаслигимиз керак.

Davomini o‘qish

ona-va-bola

Гўдак қанча сут эмади?

Она сутида 1,5 фоиз оқсил бор, лекин у таркибида 3,5 фоиз оқсил бўлган сигир сутидан кўра тез ҳазм бўлади. Бу сут таркибидаги ёғни кичкинтой организми осон ўзлаштиради.

Davomini o‘qish