Bo‘lim arxivi: Соғлом турмуш тарзи

Жисмоний машқ

Жисмоний машқ — даволовчи куч

Социологик тадқиқотлар натижасидан маълумки, инсон 45 ёшдан сўнг дори-дармонга, касалхонага ётишга кетадиган сарф-ҳаражатларнинг ақалли 5 фоизини агар болалик, ўсмирлик, ёшлик давридаги жисмоний соғломлаштириш ишларига сарфласа, 80-85 ёшгача дард кўрмай ҳаёт кечиришга замин тайёрлаган бўларкан. Бундан кўринадики, жиддий касалликларнинг олдини олишда оддий жисмоний тарбия машқлари мунтазам бажариб турилишининг аҳамияти катта.

Жисмоний машқларни махсус спорт-соғломлаштириш масканларига бормасдан, уй шароитида бажариш ҳам мумкин. Ҳар куни 15-20 дақиқа ҳовли ё кўча бўйлаб секин югуриш, турникда тортилиш, тоза ҳавода пиёда сайр қилиш ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланиш тана учун фойдали.

Тонгда 20 дақиқа жисмоний машқлар бажариб, кейин кун давомида дам олиб ётсангиз ҳам сиз бир кунлик жисмоний фаол ҳаракат қилган ҳисобланасиз. Чунки махсус йўналтирилган машқлар танадаги қон айланишига ижобий таъсир қилиб, аъзоларнинг меъёрий ишлашини таъминлайди, шунингдек моддалар алмашинувини яхшилаб, кўтаринки кайфиятни уйғотади.

Davomini o‘qish

Тамаки тутунидаги заҳар

Тамаки тутунидаги «заҳар»

Мутахассис олимлар аниқлашларича, тамаки тутуни таркибида 400 га яқин зарарли моддалар бўлиб, улардан 20 га яқини (айниқса никотин моддаси) ўта заҳарли ҳисобланади ва кашанда соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.

Баъзилар фильтрли сигареталар никотинни ўтказмайди, деб ҳисоблашади. Бу борада узоқ йиллар изланиш олиб борган олимлар хулосасига кўра, фильтрлар тахминан 40 фоиз никотинни “ютади”, бироқ улар организмга ис гази тушишини 28 фоизга оширади.

Сигарета тутунини биринчи бор ичга тортган ўсмир танасида никотин тезда қонга сўрилиб, бутун организмга тарқалади. Бир неча дақиқадан кейин бош мияга етиб боради, марказий асаб тизими фаолиятини кескин издан чиқариб, нерв ҳужайраларига ўтади. Бундай ҳолатда сўлак оқади, кўнгил айнийди, томир уриши тезлашади, қулоқлар шанғиллайди, одам бўшашади, боши айланади, қўллари қалтирайди, ҳиқилдоқ, қизилўнгач, меъда спазмга учрайди.

Davomini o‘qish

Эргономика

Эргономика нима?

Хонада бола эркин ҳаракат қилиши, ўйнаши, яхши дам олиши ва дарс тайёрлаши учун жиҳозлар унинг ёшига мос тарзда ўрнатилиши муҳим аҳамиятга эга. Унутманг, таъмирлаш даврида девор рангларини тўғри танлашдан тортиб, мебелларни тўғри жойлаштиришгача ҳамма-ҳаммаси нафақат хонанинг шинам кўринишига, балки боланинг соғлом ўсишига ҳам хизмат қилади.

Эргономика атамаси авваллари ишлаб чиқаришга оид бўлиб, «ишчининг соғлиғини муҳофазалаш, хавфсизлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ҳамма нарса қулай, қўл остида, тоза бўлиши учун иш жойини илмий асосда ташкил этиш» маъносини билдирарди. Кейинчалик уй қурилишида, таъмирлашда, хоналарда маиший-техник ҳамда электр жиҳозларини ўрнатишда, мебелларни тўғри жойлаштиришда, хуллас хонадонда мукаммаликни вужудга келтиришда эргономика сўзини қўллаш русум бўлди.

Davomini o‘qish

Соғлом яшаш ҳикматлари

Соғлом яшаш ҳикматлари

Киши узлуксиз меҳнат туфайли доимий толиқишни ҳис этса, аҳволи ҳавас қилгудек бўлмайди. Бунинг олдини олмоқ учун бир қанча профилактик чораларни қўллаши керак. Масалан кундалик тартибга қатъий риоя этиш, яъни ўз вақтида овқатланиш, ухлаш, меъёрида жисмоний ҳаракат қилиш фойда беради.

Маслаҳат шуки, очиқ ҳавода пиёда сайр қилинг, сув муолажаларидан фойдаланинг (ҳар куни душ ёки ванна қабул қилинг ёки бассейнда сузинг). Таомлар оқсилга бой бўлсин, шифобахш ўтлардан тайёрланган дамламаларни ичиб туринг. Сут маҳсулотлари, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш организмга қувват беради, қабзиятга йўл қўймайди, ичакларни тозалашга ёрдамлашади.

Руҳий изтироблар ва стресслар ҳам киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, кўплаб хасталикларни келтириб чиқариши маълум. Шунинг учун киши ҳаёти давомида психопрофилактика билан шуғулланиб туриши керак. Кўнгилсиз муаммолар бўлганда асло ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг. Сизга хайрихоҳ бўлган инсон билан муаммоларингиз ҳақида ўртоқлашинг. Суҳбатдошингиз маслаҳатлари гарчи унчалик катта аҳамиятга эга бўлмаса-да унинг чин кўнгилдан сизга ёрдам кўрсатишга интилиши, хайрихоҳлиги муҳимдир. Бундай суҳбатдош ўртоғингиз, отангиз, онангиз, яқин дўстингиз ёки умуман нотаниш инсон, йўловчи ҳамроҳингиз бўлиши мумкин.

Davomini o‘qish

jismoniy mashqlar

Жисмоний машқлар фойдаси

Мартин Гибал бошчилигидаги канадалик олимларнинг аниқлашича, бир дақиқалик югуриш 50 дақиқалик жисмоний машқларга тенг келар экан. Тадқиқотда илгари спорт билан шуғулланмаган 25 нафар йигит иштирок этишди. Улар уч гуруҳга бўлинди.

Биринчи гуруҳдаги йигитлар 12 ҳафта давомида кунига 3 маҳалдан велотренажёрда машқ қилди.

Davomini o‘qish

chekishga-qarshi-kurash

Кашандаликдан қутулган маъқул

Тамаки ўн олтинчи асрда Америка қитъаси кашф қилингач, у ердан маккажўхори ва картошка билан биргаликда Европага олиб келинган ва шундан кейин ер юзининг бошқа минтақаларига тарқалиб кетган.

Тамакини кўп чекиш туфайли кўплаб оғир дардлар келиб чиқиши замонавий тиббиётда қайта-қайта исботланган.

Davomini o‘qish

qurilish-materiallari

Уй ҳавосидаги «заҳар»

Янги хонадонга кўчиб ўтгач, яхши ухлолмай, чарчоқ билан уйғонадиган бир киши ўзидаги бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб шифокорларга мурожаат этди. Аммо текширувлар натижаси унинг соппа-соғ эканлигини тасдиқлади. Шундан сўнг у бир танишининг таклифига кўра хонадон ҳавоси ва сувини лаборатория усулида текширтириб кўришга қарор қилди. Текширув хулосасига кўра, янги таъмирланган бу хоналардаги ҳаво таркибида формальдегид миқдори 3 мартага, фенол таркиби эса 2 мартага ошиб кетган экан. Демак, уй янгидан таъмир қилинганда ишлатилган сифатсиз пардоз материалларидан ҳавога тарқалаётган зарарли моддалар туфайли бу йигит ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг шифокорлар шундай шароитдаги хонадонда яшаш, юрак, нафас ва асаб тизими касалликларини орттириб олишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтишди.

Davomini o‘qish

ot-sporti

Отда юриш фойдалари

Йигитларнинг мард, жасур, эпчил, довюрак ва иродали бўлиб улғайишида от спортининг аҳамияти беқиёс. Беозор ҳисобланган отга яхши муносабатда бўлган спортчида мақсад сари интилувчанлик хусусияти тенгдошларига нисбатан кучлироқ шаклланади. Бу спорт тури яна шуниси билан муҳимки, бола отларни парваришлашни ўрганибгина қолмай, балки уларга меҳр ҳам қўяди.

Davomini o‘qish

Сут безларини тўғри парваришланг

Аёлнинг ташқи қиёфаси, унинг кўркам бўлиши нафақат гавда тузилишига, балки кўкракларининг кўринишига ҳам боғлиқ. Агар сут безлари чиройли шаклда, бўлиқ бўлса аёлнинг ҳуснига ҳусн қўшади.

Бунга эришиш осонмикин…

Davomini o‘qish