shamollash

Шамоллаб қолсангиз

Баъзи содда ва беозор муолажалар касалликнинг бошланғич даврида тузалишга ёрдам беради. Дард оғир кечганда эса бундай муолажалар уни бир оз енгиллатади.

Ичига сариёғ ёки думба тўлдирилиб, газ печида пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўталда фойда қилади;

Анжир меваси ёки қоқисининг дамламаси томоқни юмшатади, иситмани туширади, терлатади ва балғам кўчиради;

Пиёз ёки саримсоқни майда тўғраб, тез-тез ҳидлаб турилса, дард зўрайишининг олди олинади;

Райҳон солиб дамланган чой бодомча безлар яллиғланиши ва кучли шамоллашни даволовчи омил ҳисобланади;

Йўталганда ёки нафас олиш қийналганда чойга малина солиб ичиш аҳволни енгиллаштиради;

Чилонжийда дамламаси (бир ошқошиқ майдаланган чилонжийда ярим литр қайноқ сувда бир соат дамланади) кунига 50 граммдан ичиб турилса, юқори нафас йўллари шамоллаганда наф беради;

Исириқ дезинфекцияловчи хусусиятга эга, уни бемор ётган хонада тез-тез тутатиб туриш керак;

Қаттиқ шамоллаган кишиларга сервитамин овқатлар едириш ва таомларга албатта кўкатлар қўшиб бериш лозим.

Холмурод ДАДАЕВ, шифокор.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan