Teg Arxivi: рак

terabalt

Янги даволаш ускунаси иш бошлади

Сўнгги йилларда онкологик хасталикларни тезкор ва самарали даволаш усуллари қўлланилаётганлиги натижасида беморлар ўртасида бу оғир дард туфайли ўлим кўрсаткичи кескин камаймоқда. Тошкент шаҳар онкология диспансерида ҳам бу борада ижобий натижаларга эришиляпти. Масофадан бошқариладиган «TERABALT» замонавий радиотерапия тиббий аппарати диспансер шифокорлари ишини енгиллаштиришда қўл келмоқда. Чехия республикасида ишлаб чиқарилган бу ускуна ўрнатилгандан сўнг уни ишлатиш бўйича диспансер мутахассислари Москва, Белоруссия ва Чехославакияда малака ошириб қайтдилар.

Davomini o‘qish

ximiyaterapiya

Кимётерапиядан сўнг қон камайса…

Турли аъзолардаги саратон хасталикларида жарроҳлик амалиёти ўтказилгач, одатда беморларга нур ва кимётерапия усули буюрилади. Бу муолажадан сўнг аксарият ҳолларда қон камайиши кузатилиб, зарурий чора-тадбирлар кўрилиши лозим бўлади. Республика Онкология илмий марказининг “Экстракорпорал гемоиммунокоррекция” бўлими иши худди шу муаммони ҳал этишга қаратилган. Бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Юсуповага бир нечта саволлар билан мурожаат этдик.

Davomini o‘qish

ichak

Йўғон ичак ўсмалари

Аслида хавфли ўсмалар бирданига пайдо бўлмайди. Ваҳоланки ичаклардаги сурункали яллиғланишлар ва хавфсиз ўсмалар (масалан полиплар) ўз вақтида даволаб тузатилмаса, бора-бора рак касаллиги келиб чиқади. Яна шуни таъкидлаш жоизки, йўғон ичак саратони асосан кўп миқдорда гўшт истеъмол қилиш ва клетчаткаларга бой мева-сабзавотларни кам ейиш оқибатида келиб чиқишини мутахассис олимлар исботлашган. Чунки гўштли овқатлар организмда ёғ кислоталарининг йиғилишига олиб келади, бу эса овқат ҳазми жараёнида концероген моддаларни кўпайтиради. Шунинг учун бўлса керак кўпроқ резавор кўкатлар билан ҳаёт кечирадиган Ҳиндистон ва марказий Африкада йўғон ичак раки нисбатан кам учрайди. Демак, бу оғир касалликнинг олдини олишда меъёрий овқатланишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим экан.

Davomini o‘qish