Мутахассис шифокор Барно Тошмуҳамедова тавсиялари:
Бир ёшгача бўлган гўдаклар, айниқса янги туғилган чақалоқнинг териси ўта майин, катта одамникига қараганда 2- 3 марта юпқа бўлади. Ҳимоя вазифасини ўтаётган шу майин териси ҳар хил ташқи нохуш таъсирлардан тез шикастланиб қолиши мумкин. Шунинг учун, косметик воситаларни қўллашда ҳам эҳтиёт бўлиб, баъзи бир нарсаларни билиб қўйганимиз яхши.