Teg Arxivi: чақалоқ

bolani-to'g'ri-parvarish

Тўғри парваришланса, соғлом ўсади

Тошкент шаҳридаги 44-оилавий поликлиника бош шифокори, Соғлиқни сақлаш аълочиси, олий тоифали педиатр, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муқаддас Раҳматуллаева билан суҳбат:

 – Болани овқатлантиришда нималарга эътибор қаратилиши лозим?

– Биринчидан, оналар болани тўғри овқатлантиришлари керак. Иккинчидан, айниқса илиқ-иссиқ кунларда болага кўпроқ сув бериш лозим, бу терлаш туфайли организм йўқотган суюқлик ўрнини тўлдиради. Учинчидан эса ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини олиш мақсадида шахсий гигена қоидаларига риоя этиш алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки ўткир меъда-ичак инфекциялари билан касалланиш 5 ёшгача бўлган болалар орасида 65-70 фоизни ташкил қилади.

Davomini o‘qish

chaqaloqlar-qayt-qilishi

Чақалоқлар қайт қилиши

Тўрт ойликкача бўлган гўдакларнинг 65 фоиздан кўпроғи кунига ҳеч бўлмаганда бир марта эмган сутини қайт қилади. Аслида бу меъёрий ҳолат ҳисобланади. Чунки, гўдакларнинг ошқозон-ичак йўли тузилиши ва ишлаши қайт қилишга мойил бўлади. Гўдак ошқозони горизонтал ҳолатда, қизилўнгач қисқа ва тўғри, ошқозонга киришини беркитиб турадиган сфинктер-мушак етарлича ривожланмагани туфайли истеъмол қилинган овқат осонлик билан ошқозондан қизилўнгачга, ундан эса оғиз бўшлиғига тушади.

Овқат ҳазм қилиш учун жавобгар баъзи ферментларнинг етишмаслиги, шунингдек муддатидан олдин туғилган ва кам вазнли гўдакларда кўпроқ кузатиладиган нафас олиш, сўриш ва ютиш жараёнларининг етарлича ўзаро мувофиқлашмаганлиги ҳам қайт қилишга мойилликни оширади.

Davomini o‘qish

bolalarda-uyqu-buzilishi

Болаларда уйқу бузилиши

Бир ёшгача бўлган чақалоқларнинг уйқу сифати бузилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин.

Нотўғри овқатлантириш. Бола “талабга қараб” овқатлантирилиши керак. Чунки бола тез-тез очиқиши ва очлигидан ухлай олмаслиги мумкин. “Талабга қараб” овқатлантирилган саккиз ёшли болаларнинг ақлий ривожланиши ва мактабда дарсларни ўзлаштириши яхшироқ эканлиги аниқланган. Баъзи болалар қоронғидан қўрққанларидан ухлай олмайди, баъзилари онасини қўйиб юборгиси келмайди.

Davomini o‘qish

girshprung-kasalligi

Гиршпрунг касаллиги

Ичакларнинг меъёрдагидан кенгайиб ёки узайиши гиршпрунг касаллиги ҳисобланади ва асосан ёш болаларда туғма ҳолда учрайди. Гиршпрунг кўпроқ ўғил болаларни безовта қилади.

Davomini o‘qish

go'daklar-kosmetikasi

Гўдаклар косметикаси

Мутахассис шифокор Барно Тошмуҳамедова тавсиялари:

Бир ёшгача бўлган гўдаклар, айниқса янги туғилган чақалоқнинг териси ўта майин, катта одамникига қараганда 2- 3 марта юпқа бўлади. Ҳимоя вазифасини ўтаётган шу майин териси ҳар хил ташқи нохуш таъсирлардан тез шикастланиб қолиши мумкин. Шунинг учун, косметик воситаларни қўллашда ҳам эҳтиёт бўлиб, баъзи бир нарсаларни билиб қўйганимиз яхши.

Davomini o‘qish

go'daklarda-tug'ma-zotiljam

Гўдакларда туғма зотилжам

САБАБЛАРИ. Туғма интранатал зотилжам (пневмония) туғруқ жараёнида (қоғоноқ суви ёки бола туғруқ йўлларидан ўтаётганида) бола ўпкасида юзага келади. Бу касалликни анаэроб бактериялар қўзғатиши ҳам мумкин. Постанал зотилжам эса кўпинча туғруқхонада, чақалоқлар патологияси бўлимларидаги ноқулай шарт-шароит оқибатида орттирилади.

Davomini o‘qish

kichkintoy

Кичкинтойнинг кун тартиби

Гўдак ҳаётида кун тартиби алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу жараён унда дастлаб шартли ва кейинчалик шартсиз рефлексларни вужудга келтиради. Уйқуси, уйғоқлиги, эмизиш ва чўмилтириш амалларининг маълум тартибда кетма-кет бажарилиши туфайли чақалоқнинг кун тартиби оқилона тақсимланади.

Davomini o‘qish

chaqaloq-massaj

Гўдакларда уқалаш (массаж) муолажаси

Гўдакда дисплазия, бўйин қийшиқлиги, яссиоёқлик, тос суякларидаги туғма нуқсонлар аниқланган бўлса, уқалаш энг яхши даво чораси ҳисобланади. Аксарият янги туғилган чақалоқларда гипертонус, оёқ ва қўл бармоқларининг букилишида муаммолар каби неврологик хасталиклар кузатилганда, педиатр томонидан даволовчи уқалаш тавсия этилади ва бундай муолажалар уқаловчи ҳамшира томонидан амалга оширилиши лозимлигини унутмаслигимиз керак.

Davomini o‘qish

ona-va-bola

Гўдак қанча сут эмади?

Она сутида 1,5 фоиз оқсил бор, лекин у таркибида 3,5 фоиз оқсил бўлган сигир сутидан кўра тез ҳазм бўлади. Бу сут таркибидаги ёғни кичкинтой организми осон ўзлаштиради.

Davomini o‘qish

chaqaloq-kindik-churrasi

Чақалоқларда киндик чурраси

Организмнинг турли анатомик бўшлиқларини ҳосил қилувчи деворларидаги мавжуд бўлган табиий тирқишлар ёки юмшоқ тўқималарнинг нимжонлиги туфайли улар тонусини кескин пасайган жойлари орқали айрим аъзоларнинг ташқарига, яъни тери остига ёки ёндош анатомик бўшлиққа бўртиб чиқиши чурра ҳисобланади.

Davomini o‘qish