Teg Arxivi: қон босими

anor

Анор

Халқ тилида “Анорнинг ичида нечта донаси бўлса, у шунча дардга даводир” деган ибора юради. Бу бежизга айтилмаган. Анор меваси таркибида 80 фоиз сув, 12-15 фоиз қанд, 19 фоиз аскорбин кислота, соф ҳолда органик кислоталар – олма, лимон, шовил кислотаси мавжуд. В гуруҳи витаминлари – В1, В2, В6, В9 ва каротин, А витамини, шунингдек калий, магний, кобальт, темир, кальций, фосфор каби минерал моддалар мавжуд. Анор қонни кўпайтиради, таркибида антиоксидант моддалар борлиги учун организмни ёшартириш хусусиятига эга. Бундан ташқари анор мевасининг пўстлоғи, дарахтининг гуллари, барглари ва илдизидан турли дори препаратлари тайёрланади.

Davomini o‘qish

glomerulonefrit

Гломерулонефрит

Буйрак коптокчаларининг ўткир ва сурункали яллиғланишлари гломерулонефрит дейилиб, бунда асосан буйракдаги коптокчалар, майда қил томирлар зарарланади, оқибатда буйрак фаолияти бузилади. Геломерулонефритнинг пиелонефритдан фарқли жиҳатлари бор. Яъни пиелонефритда кўпинча битта буйракнинг косача ва жомчалари зарарланса, гломерулонефритда эса ҳар икки буйрак ҳам бараварига яллиғланади.

Davomini o‘qish

gipertoniya

Гипертонияни албатта енгасиз (шу йўлдаги муҳим қадамлар)

БИРИНЧИ ҚАДАМ. Ортиқча вазндан қутилишга киришинг. У сизнинг нафақат қоматингизни бузади, балки сиздаги гипертония (артериал қон босимининг кўтарилиши) га асосий хавф туғдираётган бўлиши мумкин. Кўплаб кишилар ўзларидаги турли касалликлардан холи бўлиш учун аввало ортиқча вазндан қутилишига тўғри келади. Мутахассислар кузатишларича ортиқча вазнни йўқотиш эвазига артериал қон босимини меъёрга келтирса бўлар экан.

Davomini o‘qish